Visa Самарқанд шаҳридаги жамоат транспортида

Тошкент – 25 май 2019 й. – Қайси мамлакатда ва қайси банк томонидан чиқарилганидан қатъий назар контактсиз Visa карталарининг эгалари Самарқанд шаҳридаги жамоат транспортида йўлқира тўловларини TEZCARD тизими орқали амалга оширишлари мумкин. Бунинг учун улар ўз Visa карталарини TEZCARD терминали – валидаторига теккизишлари кифоя.

Ушбу инновацион ечим, Visa глобал тўлов технологик компанияси ва Orient Finans Bank билан яқин ҳамкорликда эришилган бўлиб, Ўзбекистон тарихида бутун бир шаҳарнинг жамоат транспорти каби кенг кўламли ва перспектив йўналишни қамраб олувчи илк лойиҳа бўлмоқда. Шарқнинг дурдонаси саналмиш ва бутун дунёдан миллионлаб туристларни жалб қилувчи Самарқанд шаҳрининг юқори даражадаги туристик потенциали ушбу қўшма лойиҳага алоҳида муҳим аҳамиятни бермоқда.

Мамлакатимизнинг туристик потенциалининг ривожланиши кундан кунга жадаллашиб бормоқда. Visa ва TEZCARD ўртасидаги ҳамкорлик ушбу йўналишда муҳим роль ўйнамоқда. Чунки тақдим қилинган ечим долзарб муаммолардан бирига қаратилган – ташриф буюрган туристларга нафақат ҳаракатланиш, балки ҳалқаро карталар ёрдамида қулай ва ўзларига одат бўлиб қолган услубда тўловни амалга ошириш имконини бермоқда. Visa ва TEZCARD лойиҳаси конверсия билан боғлиқ бўлган ҳаражатларсиз замонавий ечим, қулайлик ва тезкорликни тақдим қилмоқда.

Ҳозирги кунга келиб Самарқанд шаҳридаги TEZCARD тизимига жами 500 га яқин автобус ва трамвай уланган. TEZCARD карталари эса шаҳарнинг турли жойларидаги 15 савдо нуқталарида сотиб олиш имкони жорий қилинган.

«Visa компанияси каби шундай катта ҳамкорнинг Ўзбекистонга келганидан биз жуда хурсандмиз ва ишонамизки, бизнинг ҳамкорлигимиз Ўзбекистондаги контактсиз тўловлар даражасини янада юқори чўққиларга олиб чиқади. TEZCARD фойдаланувчиларига эса тақдим қилинаётган хизматларнинг янада ривожланишини ва қулай тўловлар учун янги-янги имкониятлар жорий қилинишини ваъда қилмоқчимиз», деб таъкидлади «TEZCARD» МЧЖ директори Азиз Ахмедов.

«Visa компанияси smart city концепцияси доирасида шаҳарларнинг ривожланишида ёрдам беришдан жуда мамнун. Ушбу концепциянинг муҳим қисмларидан бири бу нақдсиз тўловлардир. Биз TezCard ва Orient Finans Bank ҳамкорларимиз билан бирга Самарқанд шаҳридаги йўлкира тўловлар тизими ва транспорт валидаторларидаги дастур таъминотини янгилатиб бердик ва бу контактсиз банк карталари ва NFC-қурилмалардан бевосита транспортнинг ичида тўловларни қабул қилиш имконини очиб берди. Самарқанд ривожланган туристик инфратузилмага эга эканини инобатга олсак, шаҳар жамоат транспортида дунёнинг исталган банкнинг контактсиз банк картаси орқали тўлаш имконияти меҳмонларга шаҳардаги ҳаракатланишини қулай, тўловларини эса хавфсиз қилиб беради. Замонавий инфратузулмали ечимлар ушбу йўналишдаги шаҳарларнинг ривожланишига позитив таъсир қилишига ишончимиз комил», деб изоҳлади Вера Платонова, Бош Вице-Президент ва МДҲ ва Жануби-Шарқий Европа мамлакатлардаги Visa бўлинмасининг директори. «Visa TEZCARD билан ҳамкорликни юқори қадрламоқда ва жамоат транспортида контактсиз тўловлар фойдасига нақд пуллар ва қоғоз чипталардан воз кечишда ёрдам бериш учун ўз ҳалқаро тажрибаси билан ўртоқлашишга тайёр».


Visa компанияси ҳақида маълумот
Visa Inc. (NYSE: V) рақамли тўловлар соҳасидаги жаҳон лидери. Бизнинг миссиямиз ‒ энг инновацион, ишончли ва хавфсиз тўлов тизими орқали дунёни бирлаштиришдир ва бунинг натижасида фойдаланувчиларга, бизнесга ва умуман иқтисодга мунтазам равишда ривожланишга имкон яратишдир. Бизнинг энг замонавий глобал технологик VisaNet тармоғимиз бутун дунё бўйлаб ишончли ва хавфсиз тўловларни таъминлайди, ва секундасига 65 000 дан ортиқ транзакцияларга ишлов бериш имконига эга. Visa компанияси деярли ҳар қандай уланган қурилма орқали  тўловларни амалга оширишга имкон берадиган, ва бу орқали, ҳар кимга ва ҳар ерда нақд пулсиз келажакка ўтишни яқинлаштирувчи “connected commerce”нинг тез ўсишига катализатор бўлувчи инновацияларга катта эътибор бериб келмоқда. Аналог технологиялардан рақамли технологияларга ўтиш жараёнида Visa тижоратнинг трансформацияси учун ўз бренди, маҳсулоти, экспертлари, тармоғи ва миқёсидан фойдаланиб келмоқда. Қўшимча маълумот www.corporate.visa.com, www.facebook.com/VisaKazakhstan, www.visa.com.kz, Visa CISSEE Newsroom сайтларида тақдим қилинган
Азиз Ахмедов
«TezCard» МЧЖ директори
Тел.: +998712318066
www.tezcard.uz
Елена Гавинская
Visa корпоратив коммуникациялар Директори,
МДҲ ва Жануби-Шарқий Европа
Тел.: +38044 22 00 300
ogavinsk@visa.com