Visa, TezCard ва Orient Finans Bank Фарғона шаҳрининг жамоат транспортида Visa карталари орқали тўловларни ишга туширишди

Фарғона – 25 июль, 2019 й. – Visa тўлов тизими Orient Finans Bank ва TEZCARD билан ҳамроҳликда Ўзбекистон жамоат транспортида нақдсиз тўловлар қамровининг кенгайганлиги ҳақида маълум қилмоқда. Эндиликда фарғоналиклар ва шаҳар меҳмонлари Фарғона шаҳридаги жамоат транспортида Visa контактсиз карталари ёрдамида йўлкирани тўлашлари мумкин.

Исталган банк томонидан чиқарилган контактсиз Visa карталарининг эгалари Фарғонада хизмат кўрсатаётган 38 шаҳар автобусларида йўлкира ҳақларини тез ва қулай равишда тўлаш имкониятига эга бўлдилар. Бунинг учун Visa картани TEZCARD терминал-валидаторига теккизишнинг ўзи кифоя.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг май ойида Visa, TEZCARD ва Orient Finans Bank Самарқанд шаҳридаги жамоат транспортида банк карталарини қабул қилишни ишга туширган эди ва ҳозирги лойиҳа компаниялар ҳамкорлигининг давомидир.

“Visa шаҳар хизматларига инновацион ечимларни жорий қилишда глобал экспертизага эга ва урбанистик инфратузилмаларни ривожлантиришда шаҳар ҳокимиятларининг ишончли ҳамкори. Бугун, Самарқанд шаҳридан кейинги босқичда, Фарғона аҳли ва меҳмонлари жамоат транспортдаги йўлкираларини Visa контактсиз карталари орқали тез ва қулай тўлаш имконига эга бўлишди”, – деб шарҳлади Марказий Осиёдаги Visaнинг Бош менеджери Алия Чинибаева. “Ишонамизки, Visaнинг транспортдаги инновацион тўлов технологиялари шаҳардаги сафарларни янада қулай қилади, ва шу билан бирга йўлкира тўловларнинг хавфсиз ва қулай тизимининг яратилишига кўмаклашади”.

“Visa билан ҳамкорлигимизнинг кейинги босқичидан жуда мамнунмиз. Унинг натижасида TEZCARD фойдаланувчилари Ўзбекистондаги яна бир шаҳрида қўшимча қулайликлар ва имкониятларга эга бўлишди. Ишончимиз комилки, бундай уникал имкониятнинг Фарғона шаҳрида ишга туширилиши унинг туристик потенциалининг ривожланишига қўшимча омил бўлиб хизмат қилади”, – деди “TEZCARD” МЧЖ директори Азиз Ахмедов.

«Бундай лойиҳаларда иштирок этишдан, тўлов ечимлар бозоридаги глобал иштирокчиларининг тажрибаларини ўрганишдан, Ўзбекистон фуқаролари ва меҳмонлари учун тўлов инфратузилмани янада қулайроқ қилиб яратишдан хурсандмиз. Яқин келажакда контактсиз усулдаги тўловлар нақд тўловларга нисбатан ўз қулайлиги ва амалиётнинг тезкорлиги сабабли бир нечта мартага ошишига ишонамиз ва кузатиб турибмиз. Жамоат транспортдаги ва бошқа йўналишларда контактсиз тўлов имкониятларининг территориал кенгайишига умид қилмоқдамиз», – деб таъкидлади Шерзод Тўйбоев, “Orient Finans” ХАТБ Бошқарув раисининг ўринбосари.


Visa компанияси ҳақида маълумот
Visa Inc. (NYSE: V) рақамли тўловлар соҳасидаги жаҳон лидери. Бизнинг миссиямиз ‒ энг инновацион, ишончли ва хавфсиз тўлов тизими орқали дунёни бирлаштиришдир ва бунинг натижасида фойдаланувчиларга, бизнесга ва умуман иқтисодга мунтазам равишда ривожланишга имкон яратишдир. Бизнинг энг замонавий глобал технологик VisaNet тармоғимиз бутун дунё бўйлаб ишончли ва хавфсиз тўловларни таъминлайди, ва секундасига 65 000 дан ортиқ транзакцияларга ишлов бериш имконига эга. Visa компанияси деярли ҳар қандай уланган қурилма орқали  тўловларни амалга оширишга имкон берадиган, ва бу орқали, ҳар кимга ва ҳар ерда нақд пулсиз келажакка ўтишни яқинлаштирувчи “connected commerce”нинг тез ўсишига катализатор бўлувчи инновацияларга катта эътибор бериб келмоқда. Аналог технологиялардан рақамли технологияларга ўтиш жараёнида Visa тижоратнинг трансформацияси учун ўз бренди, маҳсулоти, экспертлари, тармоғи ва миқёсидан фойдаланиб келмоқда. Қўшимча маълумот www.corporate.visa.com, www.facebook.com/VisaKazakhstan, www.visa.com.kz, Visa CISSEE Newsroom сайтларида тақдим қилинган
Азиз Ахмедов
«TezCard» МЧЖ директори
Тел.: +998712318066
www.tezcard.uz
Елена Гавинская
Visa корпоратив коммуникациялар Директори,
МДҲ ва Жануби-Шарқий Европа
Тел.: +38044 22 00 300
ogavinsk@visa.com